Туркия шарқидаги Ван вилоятида йўловчи автобуси ағдарилди, қурбонлар бор. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳат олган. Уч нафар жабрланувчининг аҳволи ўта оғир сифатида баҳоланмоқда.
Жароҳатланганларнинг барчаси — Туркия фуқаролари.
Изоҳ (0)