АҚШ солиқ таъқибидан яширин мамлакатлар рўйхатида яна бир қаторга кўтарилиб, биринчи ўринни эгаллаган Швейцарияга жуда яқинлашди. Британиянинг Tax Justice Network ноҳукумат ташкилоти томонидан тақдим этиладиган Financial Secrecy Index рўйхати мазкур ҳолатдан гувоҳлик беради, деб ёзади «Интерфакс».
Мамлакатлар унда яширинган капиталлар ҳажми ва молиявий ношаффофлик даражасига қараб баҳоланадиган рейтингда АҚШ 2013 йилда 6-ўрин, 2015 йилда эса 3-ўринни эгаллаган эди.
Рейтингда Швейцария ва АҚШдан сўнг учинчи ўринни Кайман ороллари, ундан кейинги ўринларни эса Гонконг, Сингапур, Люксембург, Германия, Тайвань, БАА ва Гернси эгаллади.
Буюк Британия рўйхатда унга қарам ҳудудлардан алоҳида тақдим этилган. Барча ҳудудлар биргаликда ҳисобланган тақдирда Буюк Британия рўйхатнинг биринчи ўрнидан жой олган бўлар эди.
Дунёдаги энг шаффоф мамлакат сифатида Словения (42 фоиз) тан олинди.
Изоҳ (0)