Ўзбекистон бокс федерацияси терма жамоанинг учинчи таркибини Қирғизистондаги Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган турнирга юборгани айтилганди. 41-бор ташкил этилган мусобақада захира боксчилари билан иштирок этган Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.
Бокс. Ўзбекистонлик учинчи таркиб аъзоларидан 4 нафари Бишкекдаги турнир финалига йўлланма олди
Олтин
- -52 кг: Фозил Абдумуродов — Турат Осмонов (Қирғизистон)
- -69 кг: Фазлиддин Мелибоев — Эрмек Сакенов (Қирғизистон)
- +91 кг: Обиджон Тоҳиров — Шейхмуҳаммад Ҳакимов (Қирғизистон)
Кумуш
-49 кг: Нодир Мирзааҳмедов — Мирлан Туркбай уулу (Қирғизистон)Бронза
- -56 кг: Ойбек Жўраев — Сирожиддин Абдуллаев (Қирғизистон)
- -81 кг: Баҳром Фозилов — Ўралбай Мукагали (Қозоғистон)
Шу тариқа ўзбекистонлик уч боксчи олтин медални қўлга киритган бўлса, Нодир Мирзааҳмедов финалда имкониятни бой бериб қўйди. Яна икки спортчи эса бронза учун жангларни ўз фойдасига ҳал қилди.
150 нафарга яқин боксчи иштирок этган турнирда мезбон Қирғизистон термаси 100 га яқин спортчиси билан қатнашди. Якунда улар 7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза медалига эга чиқди. Тожикистон ва Қозоғистоннинг натижаси тенг бўлди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза. Россияликлар медаль ола билмади.
Изоҳ (0)