Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бугун — 5 февраль санасида Олимпиада ўйинлари совриндорлари, Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда Тошкентдаги 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Интернатларда тарбияланаётган имконияти чекланган болалар мамлакатнинг айни вақтдаги энг машҳур спортчилари қўлидан Ўзбекистон Президенти совғалари — футбол тўплари, спорт анжомлари ва фахрий ёрлиқларни қабул қилиб олган.
Ҳузурингизга юртимизнинг машҳур спортчилари, яқиндагина Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билар бирга келдик. Насиб этса, сизлар билан йил давомида мунтазам кўришиб турамиз. Келгусида сизлар ҳам машҳур спортчи бўлиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиб юришингизни тилаймиз. Биргаликда Ўзбекистон спортини ва футболини юқори поғоналарга олиб чиқамиз.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра, эндиликда футбол бўйича миллий чемпионат ўйинларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган болаларни олиб бориш йўлга қўйилади. Шунингдек, МОҚ ҳисобидан мактаб-интернатлардаги болажонларни халқаро мусобақаларга олиб бориш амалиёти ҳам жорий этилиши катта эҳтимол.
Ўз навбатида болажонлар мактаб-интернатига ташриф буюрган меҳмонларга кўргазмали чиқишларини намойиш этиб берган. Спорт юлдузлари эса уларнинг ҳар бир ҳаракатини олқишлаб турди.
Олмазор туманидаги 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида республиканинг турли вилоятларидан келган 365 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бугунги учрашувдан болажонлар бир олам таассурот олишди. Улар ҳаяжонларини яшира олмаётгани шундоқ кўриниб турибди. Ахир улар ҳар куни ҳам Президентимиз номидан, спортимиз юлдузлари қўлидан совға-саломлар олишмайди. Бундай эътибор учун энг аввало юртбошимизга, қолаверса Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик изҳор этамиз.Шундан сўнг МОҚ раҳбарияти ва спортчилар пойтахтдаги Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатига йўл олди.Тоҳир Матяқубов, мактаб-интернат раҳбари
Мактабимизда 330 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларнинг таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, мактабгача бўлган тайёрлов гуруҳларимиз ҳам бор. Кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнунмиз. Сизларга катта раҳмат!Бугунги тадбирларда таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Дмитрий Шокин, спортнинг ушбу тури бўйича Жаҳон Чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев, бокс бўйича Осиё чемпиони Исроил Мадримов, бокс бўйича Жаҳон Чемпионати совриндори Санжар Турсунов, дзюдо бўйича Олимпиаданинг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Саида Маҳмудова, футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиби Миржалол Қосимов, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионлигига эришган Ўзбекистон термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, ушбу терма аъзоларидан Рустам Ашурматов, Хожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев ва Жасур Яхшибоев иштирок этган.Мавлон Мақсудов, мактаб-интернат директори
Изоҳ (0)