«Ўзбеккино» миллий агентлиги давлат гранти асосида яратиладиган бадиий, бадиий-публисистик ҳамда ҳужжатли фильмларга мўлжалланган кинолойиҳалар учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, бадиий, бадиий-публицистик фильмлар учун ўнта тарихий мавзудаги ва еттита замонавий мавзудаги кинолойиҳа ҳамда 32 та ҳужжатли фильм мавзулари учун сценарийлар танлаб олиниши режалаштирилган.
Танлов шартлари билан қуйидаги эълонлар манзилида батафсил танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)