Италиянинг Мачерата шаҳрида радикал ўнг қарашлар тарафдори чет элликларни ўққа тутди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеа 3 февраль куни рўй берди. Отишмада африкалик олти нафар муҳожир жабрланди.
Жиноятчи 28 ёшли Лука Траини бўлиб чиқди. У муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
Траинининг танишлари у ультраўнг қарашлар тарафдори бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, у муҳожирларга қарши бўлган маҳаллий партия аъзоси эди.
Отишмадан бир неча кун олдин Нигерия фуқароси 18 ёшли италян аёлни ўлдирган эди. Ҳужум бунга жавоб тариқасида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)