Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД террорчи гуруҳининг нефть саноати раҳбарини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Айтилишича, жангари Сурияга ўтиб кетишга ҳаракат қилганида ушланган. Террорчилар колоннаси Ироқнинг Ниневия вилоятида ҳаракатланган, чегарани кесиб ўтишга уринганида хавфсизлик кучлари томонидан ҳужумга учраб, қўлга олинган.
Қўлга олинган шахслар орасида ИШИД «нефть вазири» сифатида маълум Абдулғани Зарғом Абдулсамо ҳам идентификация қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)