Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижро қўмитаси Фаластин ҳукуматини Исроил билан барча соҳаларда ҳамкорликни тўхтатишга чақирди. Қўмита баёноти 3 февраль, шанба куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бошчилигидаги мажлис якунлари бўйича эълон қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Ижро қўмитаси ҳукуматдан Исроил ҳукумати билан сиёсат, хавфсизлик ва бошқарув масалалари бўйича алоқаларни тўхтатиш юзасидан лойиҳалар тайёрлашни бошлашни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, Фаластинни озод қилиш ташкилоти Исроил ҳаракатларига эътироз билдириш учун БМТ Бош Ассамблеяси Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро жиноий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)