WSB олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси ўз спортчиларини Ҳиндистондаги India Open турнирига жўнатиб, якунда шоҳсупа чўққисидан жой олганди. Захира боксчиларини эса ташкилот Қирғизистондаги Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган турнирга юборди.
Фотогалерея: India Open орқали йилни муваффақиятли бошлаган ўзбекистонлик спортчилар WSB ринглари учун тайёр
Ҳисоб бўйича 41-бор ўтказилган турнирга 10 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. Улар терманинг учинчи таркиби дейилса, тўғрироқ бўлади. Шунга қарамай, илк жанглардан сўнг 8 нафар боксчи чорак финалга йўл олди.Уларнинг барчаси мезбонларга рақиб бўлганди. Бунда Қирғизистон спортчиларидан фақатгина -75 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчи зафар қучди, қолган етти жанг Ўзбекистон термаси аъзоларининг ғалабаси билан якунига етди.
Чорак финал
- -49 кг: Нодир Мирзааҳмедов — Раҳмонқул Аватов (Қирғизистон) 3:2
- -52 кг: Фозил Абдумуродов — Жанибек Мусаев (Қирғизистон) 3:2
- -56 кг: Ойбек Жўраев — Женишбек Белошаров (Қирғизистон) 5:0
- -60 кг: Раҳматилло Қўзиев — Аман Автандил уулу (Қирғизистон) 5:0
- -69 кг: Фазлиддин Мелибоев — Сиргак Абдижапар уулу (Қирғизистон) 5:0
- -75 кг: Оқмурод Ғаффоров — Азамат Канибек уулу (Қирғизистон) 2:3
- -81 кг: Баҳром Фозилов — Баяман Илясов (Қирғизистон) нокаут
- +91 кг: Обиджон Тоҳиров — Алтинбек Абдужалил уулу (Қирғизистон) нокаут
Ярим финал
Бир неча соат аввал ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Бокс мураббийи Тўлқин Қиличевнинг «Дарё»га маълум қилишича, 4 нафар ўзбекистонлик спортчи финалда жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Булар:- -49 кг: Нодир Мирзааҳмедов
- -52 кг: Фозил Абдумуродов
- -69 кг: Фазлиддин Мелибоев
- +91 кг: Обиджон Тоҳиров
Бишкек шаҳридаги турнирга мезбонлар ва Ўзбекистондан ташқари Россия, Тожикистон ва Қозоғистондан ҳам вакиллар келган бўлиб, боксчилар сони жами 150 нафарни ташкил этганди.
Изоҳ (0)