Европада футбол мухлисларининг стадионларга ташрифи ҳавас қилса арзигудек. Айниқса, Германия Бундеслигаси клублари бу борада алоҳида мақтовга лойиқ.
«Championat.asia» нашри мухлисларнинг стадионларга ташрифи акс этган статистикани тақдим этди. Бунда стадионларга мухлислар сиғими турлича бўлгани учун, ҳар бир стадионнинг ўртача тўлиши биринчи планга олиб чиқилди. Натижада Испаниянинг икки гранди — «Реал» ва «Барселона» 10 таликка ҳам кира олмади.
Йўқ, «Реал» ва «Барселона» иштирокидаги ўйирларга мухлислар ташрифи анча яхши. Шунчаки уларнинг стадиони сиғими анчагина катта бўлгани учун, ҳар доим ҳам тўлмайди. Англиянинг чемпионлик учун курашмайдиган уч клуби эса бу борада улардан устунроқ экани ажабланарли.
Энг яхши ва олди клуб бу борада «Бавария»дир. 75 минг мухлис учун мўлжалланган клуб стадиони ҳамма ўйинда 100 фоизга тўлади. Бу борада Европанинг бирор-бир клуби мюнхенликлар билан рақобатлаша олмайди.
Қуйида стадионини энг яхши тўлдираётган клублар, мухлисларнинг ўртача ташрифи ва бу билан стадионнинг неча фоизи тўлаётгани билан танишиш мумкин.
- «Бавария» — 75 000 (100 %)
- «Челси» — 41 503 (99,7 %)
- «Хаддерсфилд» — 24 093 (99,7 %)
- «Ньюкасл» — 52 057 (99,4 %)
- «Боруссия Дортмунд» — 80 877 (99,4 %)
- «Фрайбург» — 23 833 (99,3 %)
- «Манчестер Юнайтед» — 74 994 (99,1 %)
- «Санкт-Паули» — 29 284 (99,1 %)
- «Брайтон» — 30 285 (98,5 %)
- «Ливерпуль» — 53 149 (98,3 %)
Изоҳ (0)