АҚШ президенти Дональд Трамп 2 февраль, жума куни Оқ Уйдаги Овал кабинетда Шимолий Кореядан қочиб ўтганлар билан учрашади. Бу ҳақда Washington Post маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Оқ Уйдаги учрашувда саккиз нафаргача киши бўлиши кутилмоқда. Трампнинг Америка Конгрессига мурожаатида бўлган Чи Сон Хо ҳам улар орасида бўлади. Президент мурожаатида яна бир марта Шимолий Корея режимини танқид қилган.
Чи Сон Хо 2006 йилда КХДРдан қочиб кетган, энди у Сеулда яшайди ва КХДРдаги вазиятга эътибор қаратиш билан шуғулланади.
Учрашувни АҚШнинг Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси директори Грег Скарлату ташкиллаштирган. Газета учрашув Трампга КХДРда инсон ҳуқуқларининг бузилишига эътибор қаратиш имконини беришини таъкидлайди, бироқ шу билан бир пайтда уни провокацион ҳаракат деб атайди.
Изоҳ (0)