МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Андижонга етиб келди.
Бундан кўзланган мақсад вилоят спортининг айни дамдаги ҳолати билан яқиндан танишиш, муаммо ҳамда камчиликларни ўрганиш, уларга ечим топишдан иборат.
Бунгача Умид Аҳмаджонов Жиззах ва Фарғона вилоятларига бориб, маҳаллий футбол федерацияларида бир қатор ўзгаришларни амалга оширганди. Водийга Ўзбекистон U23 терма жамоаси иштирокидаги халқаро ўйинлар мезбонлиги ваъда қилингач, март ойида бўлиб ўтадиган Саудия олимпиячиларига қарши 2 та беллашув Фарғона ва Андижонга тақдим этилганди.
Изоҳ (0)