АҚШ Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Остонадаги тўққизинчи халқаро учрашувда иштирок этиш учун ҳали таклиф этилмади. Бу ҳақда 2 февраль, жума куни АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қозоғистон томонидан ҳали таклиф олмадик (Сурия бўйича Остонадаги музокараларда иштирок этиш учун),» — деди Крол.
2017 йилнинг декабрида Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича саккизинчи халқаро учрашув бўлиб ўтган эди. Сурия бўйича навбатдаги юқори даражадаги халқаро учрашувни Остонада 2018 йилнинг февраль ойи иккинчи ярмида ўтказишга қарор қилинган.
Изоҳ (0)