31 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида жами 2770 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Жумладан, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 15 та, транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш билан боғлиқ 33 та, светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик билан боғлиқ 72 та, ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш билан боғлиқ 36 та, одам ташиши қоидаларини бузиш билан боғлиқ 382 та, тезликни белгиланган меъёридан ошириш билан боғлиқ 190 та, бўйсунмаслик билан боғлиқ 6 та, хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик билан боғлиқ 1070 та ҳолат қайд этилди.
Жами 79 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилди.
Изоҳ (0)