Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров халқаро ҳижоб куни муносабати билан бу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бугун халқаро ҳижоб куни. Мусулмон аёллар учун ҳижоб орият ва ғурур рамзидир. Оиламдаги барча аёллар ҳижобда. Бу уларнинг танлови эди, ҳеч ким бунга мажбур этилмаган. Ахир бугун ғурур, ор-номус ҳақида гапириб, эртага буни инкор этиш мумкин эмас. Шунинг учун барча ўзи танлов қилиши лозим», — деб ёзди у.
У нафақат ислом, балки яҳудийлик ва христианликда ҳам аёллар бошини ёпиб юриши белгиланганини таъкидлаб ўтди. Айни пайтда Қодиров бошини ёпмай туриб камтарлик намунаси бўла оладиган аёллар борлигини эътироф этди.
«Рўмол ўрамаган кўпгина аёлларни биламанки, улар орият, камтарлик намунаси бўла олади», — деди у.
Изоҳ (0)