1 февралдан эътиборан нотариус хизмати учун тўловлар ва давлат божини онлайн равишда тўлаш имкони туғилади. Бу ҳақда, адлия вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Нотариал идораларга мурожаат қилган фуқаролар мобил телефонлари орқали тўловни амалга оширшии мумкин бўлади. Шунингдек, тўлов учун QR-коддан фойдаланиш мумкин бўлади.
Ҳозирда тўловни UPAY сервиси орқали амалга ошириш мумкин. Яқин вақт орасида PayMe, Click ва бошқа тўлов дастурларида ҳам тегишли хизмат ишга туширилади.
Нотариал хизмат учун тўлов миқдори компьютерда автоматик тарзда ҳисобланади.
Изоҳ (0)