Озарбайжон амалдаги партияси «Янги Озарбайжон» амалдаги президент Илҳом Алиевни октябрь ойида бўлиб ўтадиган давлат раҳбари лавозимига сайловларда номзод сифатида кўрсатади. Бу ҳақда 1 февраль, пайшанба куни партия ижроя котиби Али Аҳмедов маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Сайлов 17 октябрга режалаштирилган.
«Бизнинг номзодимиз Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдир. Ёшларимиз ҳам унинг сайловлардаги ғалабасига ҳисса қўшишига ишонаман», — деди Аҳмедов журналистларга.
Мамлакат конституциясига 2016 йилнинг сентябрида киритилган ўзгартиришларга кўра, Озарбайжон президенти етти йилга сайланади.
Изоҳ (0)