АҚШ собиқ биринчи хоними Мишель Обама NBC телеканалидаги шоуда АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси унга 2017 йилги инаугурация олдидан совға қилган мовий қутида нима бўлганлиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Обама Tiffany қутисида «ажойиб ром» бўлганлигини маълум қилди.
У, шунингдек, инаугурация протоколи буни кўзда тутмаганлиги учун совға берилиши уни шошириб қўйганлигини таъкидлайди.
«Бунгача ҳеч қачон совға тақдим этиш бўлмаган: ‘Уни нима қилишим керак?’ деб ўйладим», — дейди собиқ биринчи хоним.
Унинг сўзларига қараганда, Барак Обаманинг қутини ундан олиб, қароргоҳ ичкарисига олиб киргани уни вазиятдан қутқарган.
Изоҳ (0)