Россия «Канопус» Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлари белгиланган орбитага олиб чиқилди. Бу ҳақда «Роскосмос» хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
« ‘Союз-2.1 а’ ракета ташувчиси парвозидан бир соат ўтиб ‘Фрегат’ тезликни оширувчи блоки асосий фойдали юклама — Ерни масофадан зондлаш космик аппарати 3- ва 4-рақамли ‘Канопус-В’ни белгиланган орбитага олиб чиқди», — дейилади давлат корпорацияси хабарида.
«Союз-2.1 а» ракета ташувчиси парвози режалаштирилгандек Тошкент вақти бўйича — 07:07:18 да амалга оширилди.
Изоҳ (0)