Осиё Чемпионатида ғолиб чиқиш миссияси билан Хитой Тайпейига жўнаб кетган Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошлади.
«B» гуруҳининг илк турида Жанубий Кореяга қарши саф тортган Баҳодир Аҳмедов жамоаси рақиби дарвозасига 13 та гол уришга эришди ва ўз постидан 2 тагина гол ўтказиб юборди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида бугун Япония термаси Тожикистонни синовдан ўтказади.
Осиё Чемпионати «B» гуруҳи. 1-тур 1 февраль, пайшанба
Ўзбекистон — Жанубий Корея 13:2
Голлар: Артур Юнусов, 3 (1:0). Даврон Чориев, 7 (2:0). Даврон Чориев, 8 (3:0). Фарҳод Абдумавлонов, 11 (4:0). Даврон Чориев, 13 (5:0). Ихтиёр Ропиев, 16 (6:0). Хусниддин Нишонов, 22 (7:0). Дилмурод Шавкатов, 22 (8:0). Жанг Еонг Чеол, 25 (8:1). Илҳом Ҳамроев, 26 (9:1). Дилшод Раҳматов, 31 (10:1). Анасхон Раҳматов, 36 (11:1). Жанг Еонг Чеол, 39 (11:2). Машраб Одилов, 40 (12:2). Даврон Абдураҳмонов, 40 (13:2).Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатининг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланади. Икки йил аввал футзалчилар финалда Эрон билан дуч келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)