АҚШда Aegis Ashore Missile Defense Test Complex (ААМDTC) ракетага қарши мудофаа тизими синови муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Америкалик ҳарбийлар тизимни нишонга олиш воситаларидан бири — SM-3 Block IIА зенит бошқарилувчи ракетани синовдан ўтказишни режалаштирган эди.
SM-3 Block IIА ракетаси Гавайидаги Aegis Ashorе синов полигонидан учирилган, бироқ самолётдан учирилган бошқа ракетани уриб тушира олмаган.
АҚШ ракетага қарши мудофаа бўйича агентлик синов натижаларига изоҳ бермади, бироқ шундай синовлар амалга оширилганлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)