Ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров тўп сурадиган «Истиқлол» Ҳазфи Кубогининг финалига йўл олди.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, Жепаров ўйинни бошланғич таркибда ўтказган ва майдонда 65 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи жамоасининг иккинчи голига пас бергани билан ёдда қолган.
Сервернинг аниқлик киритишича, Ҳазфи Кубогида ғолиб чиққан жамоа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритади. Чемпионатда эса «Истиқлол» 32 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. 4 февраль куни теҳронликлар 35 очко билан кучли учликда бораётган «Зоб Оҳан» майдонида саф тортади.
Ҳазфи Кубоги Ярим финал 30 январь, сешанба
«Санат Нафт» — «Истиқлол» 1:2
Голлар: Пежман Мунтазарий, 9 (0:1). Дарвеш Шожаиён, 44 (0:2). Лусиано Перейра, 62 (1:2).Жепаров учун Эрондаги бу мавсум бир текис ўтмоқда, дейиш мумкин. Қуйидаги статистика ҳам буни кўрсатиб турибди.
Изоҳ (0)