Россиянинг Владимир шаҳрида ака-ука эгизаклар Apple компаниясининг Россиядаги офисига талабнома юборди. Унда iPhoneХ смартфонларидаги юзни таниш тизими Face ID ака-укани ажрата олмаётганлиги ва бу билан шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни бузаётганлиги маълум қилинади, деб ёзади «ТАСС».
Аризачилар компаниядан технологияни мукаммаллаштириш, шунингдек, маънавий зарар учун 20 миллион рубль миқдорида товон тўлашни сўрамоқда.
«Эгизаклар iPhoneХ’ни айнан экранни юз ёрдамида блокдан чиқариш функциясидан фойдаланиш учун харид қилган. Бироқ улар ҳафсаласини пир қилиб, қурилма ака-уканинг ҳар иккаласини танимоқда. Бу ҳақда улар харид давомида огоҳлантирилмаган, бу маълумот йўриқномада кўрсатилмаган. Айнан шунинг учун аризачилар компаниядан технологияни мукаммаллаштиришни сўрамоқда», — дейди ака-ука манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқшунос Роман Ардикуца.
Изоҳ (0)