Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юк машинаси пиёдалар йўлкасидан кетаётган аёлни ва кичкина қизни уриб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида қизалоқ ҳалок бўлди. Аёл киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
1974 йили туғилган ҳайдовчи бурилиш чоғида хатога йўл қўйиб, бошқарувни қўлдан бой берган, бунинг оқибатида пиёдалар йўлкасига чиқиб кетган.
Айни пайтда суриштирув ишлари кетмоқда.
Изоҳ (0)