Гавайи оролларидаги аҳоли мобил телефонларига ракета зарбаси ҳақидаги ёлғон тревогани олгандан сўнг, расмийлар буни инсон хатосига йўйди. Бироқ бунинг учун жавобгар ходим хабарни атайлаб тарқатганлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда АҚШ алоқа федерал комиссиясининг дастлабки ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади TJournal.
Тревогани тарқатган кишининг шахси сир тутилмоқда. Бироқ бошқарма ҳисоботига кўра, ходим ракета зарбаси юз бериши мумкинлигига ишонган. У огоҳлантиришни атайлаб юборганлигини тан олган.
Алоқа комиссиясининг маълум қилишича, ҳодиса фавқуллодда хабардор қилиш станцияси ходимлари смена алмашуви вақтида юз берган. Тунги смена ходими телефонидаги аллақандай ёзувни ёққан. У тревога ўқув-машққа оид эканлигини англатган. Кейин қайсидир сабабга кўра, реал таҳдид ҳақида огоҳлантирувчи хабар ишга тушган.
Изоҳ (0)