Facebook ижтимоий тармоғи ўз платформасида криптовалюта рекламасини жойлаштиришни тақиқлади. Бу ҳақда компания маҳсулотлар бошқаруви директори Роб Лезерн ўз блогида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тегишли чеклов Facebook’нинг янги реклама сиёсатида кўзда тутилган.
«Рекламага тааллуқли икки асосий тамойилимиз эълонлар хавфсиз бўлиши кераклиги ва биз уларни, биринчи навбатда, инсонлар учун яратишимиз ҳақидаги маслагимизни акс эттиради», — деб таъкидлайди Лезерн.
У Facebook’да фойдаланувчиларни чалғитувчи рекламага жой йўқлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)