Саудия Арабистони бошчилигидаги Араб коалицияси Аданда «Ал-Маашик» президент саройининг Жанубий ўтиш кенгаши кучлари томонидан штурм қилиниши олдини олди. Бу ҳақда 31 январь, чоршанба куни Al Hayat газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Альянс қўмондонлиги низолашувчи томон билан боғланиб, уларни жангни тўхтатиш ва инқирозни ҳал этиш учун музокаралар столига ўтиришга кўндирган.
Газетанинг таъкидлашича, Жанубий ўтиш кенгаши кучлари шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатган, бош вазир Аҳмад бин Дагр ва унинг маҳкамаси вазирларининг бир қисми ҳозирги пайтда альянс штабида.
Изоҳ (0)