АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда толиблар билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаслигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Улар ўнгда ҳам, чапда ҳам одамларни ўлдирмоқда... бутун Афғонистон бўйича бомба ёғдирмоқда, шунинг учун биз ‘Толибон’ билан гаплашишни истамаймиз», — деди Трамп.
«Эҳтимол, шундай лаҳза келар, бироқ бу узоқ вақтдан сўнг бўлади», — қўшимча қилди Трамп.
АҚШ президенти БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо мамлакатлар доимий вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.
27 январь, шанба куни Афғонистон пойтахти дипломатик квартали Вазир-Акбар-Хонда портлаш юз берди. У ерда хорижий мамлакатлар элчихоналари ва ҳукумат бинолари жойлашган.
Изоҳ (0)