Россия Су-27 қирувчи самолёти Қора денгиз устида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари самолётига хафвсиз масофада яқинлашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
«2018 йилнинг 29 январида тушга яқин Қора денгиз нейтрал сувлари устидаги ҳаво ҳудудини назорат қилиш навбатчи воситалари томонидан Россия ҳаво ҳудуди чегарасига яқинлашган номаълум ҳаво нишони аниқланди. Уни тўхтатиш учун ҳаво ҳужумига қарши навбатчи кучлари томонидан Су-27 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. У ҳаво кемасига хавфсиз ҳудудга яқинлашди ва у АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари EP-3E радиоэлектрон разведка Аries II самолёти эканлигини аниқлади», — дейилади хабарда.
АҚШ разведкачи самолёти Россия ҳаво ҳудуди чегарасидан узоқлашиш учун парвоз йўналишини ўзгартиргандан сўнг Россия Су-27 қирувчи самолёти аэродромга қайтган.
Аввалроқ Россия самолёти АҚШ самолётига 5 фут (1,5 метр) масофага яқинлашганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)