Россия мудофаа вазирлиги «Калашников» концерни томонидан ишлаб чиқилган АK-12 ва АK-15 автоматларини қуролланишга қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳақиқатан ҳам 2017 йилда якунланган синовлар натижаларига кўра, Россия мудофаа вазирлиги томонидан ‘Ратник’ экипировкаси техник топшириғи бўйича яратилган АK-12 ва АK-15 автоматларимизни харид қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинди», — дейди «Калашников»нинг ташқи коммуникациялар бўйича директори София Иванова.
Изоҳ (0)