Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ҳам Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.
Мавсумга тайёргарликни Витор Перейра бошқарувида кўрган шанхайликлар плей-оффда Таиланднинг «Чианграи Юнайтед» клуби билан тўқнаш келди ва Ю Хаининг 48-дақиқада урган ягона голи эвазига зафар қучди.
Аҳмедов учрашувни бошланғич таркибда ўтказди. Бироқ мураббий футболчини биринчи бўлимдан кейиноқ алмаштиришга қарор қилди. Бунда Одилнинг жароҳати борми ёки йўқ — аниқ маълумот берилмаган. Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» жамоасини тарк этган бўлса-да, бразилиялик футболчилардан Халк, Оскар ва Элкесен шу куни Хитой клубига ёрдам берди.
«Шанхай СИПГ» Чемпионлар Лигасининг «H» гуруҳида Австралиянинг «Аделаида Юнайтед», Япониянинг «Кашима Антлерс» ҳамда Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг» клубларига қарши кураш олиб боради. 2017 йилги мавсумда шанхайликлар ярим финалга қадар етиб бориб, финал остонасида Япония жамоасидан мағлуб бўлганди.
Чемпионлар Лигаси Плей-офф босқичи 30 январь, чоршанба
Изоҳ (0)