Португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш фаолиятини Тошкентнинг «Пахтакор» клубида давом эттиради. Клуб ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Гонсалвеш Португалиянинг «Боавишта» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Айни вақтда 26 ёшда бўлган ҳужумчи бунгача Франциянинг «Ницца», Шотландиянинг «Сент-Миррен» ва «Хартс», Кипрнинг «AПОЭЛ» ва «Анортосис», Грециянинг «Вериа», Саудиянинг «Ал-Иттифоқ» каби клубларида ўйнаган.
Фаолияти давомида 186 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урган Гонсалвеш 2013 йилги мавсум «Сент-Миррен» билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилиёқ «AПОЭЛ» билан Кипр Суперкубогига эга чиққан.
«Пахтакор» сафида бунга қадар исроиллик Гиди Канюк, бразилиялик Тиагу Безерра, черногориялик Марко Симич ҳамда австралиялик Ростин Гриффиц каби легионерлар бор эди. ПФЛ 2018 йилдан бошлаб Супер Лига иштирокчиларига 4+1 легионерлар лимитига рухсат берди ва «Пахтакор» бу имтиёздан тўлиқ фойдаланди. Осиё Чемпионлар Лигасида эса лимит ўзгармаган — 3+1.
Изоҳ (0)