«Урганч аэропорт» чегара божхона постида учувчисиз учиш аппаратини Ўзбекистонга олиб киришга уринган фуқаро қўлга олинди, деб ёзади ЎзА.
Давлат божхона қўмитасининг расмий web-сайтида келтирилишича, божхона ходимлари томонидан «Санкт-Петербург—Урганч» йўналишида Урганч шаҳрига келган фуқаро З.Сабиров (исм-фамилия ўзгартирилган)га тегишли бўлган қўл юклар рентген аппарати орқали божхона кўригидан ўтказилганда бир дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органи томонидан маъмурий ишлар юритилиб, суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Фақатгина, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)