Ўзбекистонда хорижий дипломлар нострификацияси учун ҳужжатларни қабул қилиш онлайн-сервиси ишга тушди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ушбу хизматни ишга туширди.
Инспекция маълумотига кўра, аризачилар хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация қилиш учун онлайн ариза бериши мумкин.
Шундан сўнг аризачилар суҳбатда ёки имтиҳонда қатнашиши лозим.
Инспекциянинг таъкидлашича, ҳозирда нострификация учун имтиҳонларни Ўзбекистон вилоятларида ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)