Луккадаги ушбу қўрғонда Наполеон Бонапартнинг синглиси Полин Бонапарт умрининг сўнгги йилларини ўтказган, деб ёзади Insider Pro.
Наполеон Ватерлоо жангида мағлуб бўлгач, унинг ака-ука ва сингиллари қийин вазиятга тушиб қолган. Чунки уларнинг еттовлони ҳам Наполеон томонидан Европа зодагонлари сафига киритилганди, шу туфайли уларнинг барчаси Европанинг кўпчилик мамлакатларида персона нон гратага айланди.
Наполеоннинг синглиси Полин Италия шаҳзодаси Камилло Боргезега турмушга чиқиб, дастлаб Римдаги Боргезе саройига кўчиб ўтди, кейинроқ бахтсиз ҳолатга тушган аёл ўзига бошқа бошпана қидира бошлади.
У Италиянинг Лукка шаҳрида жойлашган XVIII асрга тегишли виллага жойлашди ва у ерда 1825 йилда вафот этгунига қадар яшади.
Ярим асрдан ортиқ вақт давомида вилла бир оила қўли остида бўлган, шундан сўнг кўп бора қайта сотилган, охири италиялик киши қўлига тушгач, унинг америкалик хотинлари томонидан кенг кўламда янгиланган. Аммо иккала хотини ҳам вафот этгач, у виллани америкалик ёзувчи Клэр Маон Пардинининг италиялик қариндошларига сотган.
Пардинилар виллани янгилаб, таъмирдан чиқарган. Эндиликда ушбу ер-мулк Sotheby’s International Realty аукционида 8 миллион еврога сотувга қўйилган.
Изоҳ (0)