АҚШнинг Кентукки штатида Marshall County Daily Online нашри мухбири маҳаллий мактабдаги отишма ҳақида хабар топиши билан воқеа жойига йўл олди. Бироқ ўқув муассасига етиб келган аёл тахминий «мерган» унинг ўғли эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Courier Journal’га таяниб, ForumDaily хабар бермоқда.
Бу ҳодисани ёзиш учун аёлнинг ўрнига нашрнинг бошқа журналисти келган.
15 ёшли Минард Гейб Паркер мактабга тўппонча билан келиб, машғулотлар бошланишидан аввал синфдошларига қарата ўқ уза бошлаган. Оқибатда икки кишини ўлдириб, 14 кишига жароҳат етказган.
Паркернинг дўстлари ва танишлари уни тортинчоқ сариқ сочли йигит сифатида тасвирлайди. Полиция жиноят мақсадини ошкор этмади. Мактабда Паркер буллингдан (эзиш, босим) азият чекканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Изоҳ (0)