Янги Зеландия ҳарбий-ҳаво кучлари Тинч океанида Кирибати Республикаси акваториясида ғойиб бўлган паромнинг етти йўловчиси кетаётган қайиқни аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Авиация беш метрлик қайиқни Науру шаҳридан 300 километр жануби-шарқда сув ҳудудида топди. Қайиқдаги одамларга сув ва озиқ-овқат етказилди, бироздан сўнг уларни балиқчилик кемаси қабул қилиб олди.
Бортида 50 киши бўлган паром Ноноути портидан 18 декабрь куни чиққанди. У икки кундан сўнг Кирибати пойтахти Жанубий Таравага келиши лозим эди, аммо у берадарак ғойиб бўлган.
Қолган йўловчиларнинг тақдири номаълум.
Изоҳ (0)