Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги мақом марказида бўлди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати фестивали ўтказиш режалаштирилган.
Президент Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида мазкур анжуман учун саҳна ва майдон, мақом маркази ва музейини барпо этиш лойиҳалари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев мақом фестивалини сайил тарзида, маданият байрами сифатида ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари мақом санъати усталари билан учрашди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш борасида суҳбатлашди.
Изоҳ (0)