27 январь куни соат 11:50 да фуқаро Б.К. нинг Юнусобод туманидаги уйида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус гидравлик воситалар ёрдамида темир панжараларни демонтаж қилиб, уй томини очиб, ўтни ўчирди. Шунингдек, уйдан қимматбаҳо мол-мулклар олиб чиқилди.
Изоҳ (0)