Пойтахт Тошкент профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Унда мезбон чарм қўлқоп усталаридан ташқари Қирғизистон, Вьетнам ҳамда Чеченистондан келган боксчилар рингга чиқади.
17:00 да старт оладиган бокс кечаси ўз ичига 17 та жангни олади. «Темурланг» промоушени томонидан ташкил этилаётган оқшомга Ўзбекистон таэквондо федерацияси мажмуаси мезбонлик қилади.
Шу куни WFA чемпиони ҳисобланган Жамшид Нажмиддинов (17-1-0) ҳам рингга кўтарилади. Қуйида жуфтликлар тақдим этилган.
- 57,1 кг: Ҳумоюн Рустамов (Андижон) — Даврон Исмоилов (Нурафшон)
- 72,6 кг: Шаҳзод Саидмирзаев (Тошкент) — Жасур Абдувоҳидов (Фарғона)
- 76,6 кг: Даврон Қурбонбоев (Тошкент) — Бунёд Усмонов (Фарғона)
- 63,5 кг: Жасур Аҳмаджонов (Тошкент) — Фарруҳ Мелибоев (Гулистон)
- 66,7 кг: Азим Юсупов (Тошкент) —Оллоёр Ҳасанов (Фарғона)
- 66,7 кг: Муҳаммадсалим Сотиболдиев (Андижон) — Абдурасул Исмоилов (Урганч)
- 69,8 кг: Хусниддин Пўлатов (Андижон) — Оллоёр Ғоипов (Фарғона)
- 61,2 кг: Бургут Ҳожибоев (Чуст) — Азиз Темиров (Қарши)
- 90,9 кг: Умид Рустамов (Тошкент) — Муҳаммаджон Турсунов (Андижон)
- 63,5 кг: Улуғбек Собиров (Андижон) — Шаҳзод Сиддиқов (Жиззах)
- 57,1 кг: Бексултон Равшанов (Чирчиқ) — Абдулазиз Қаҳҳоржонов (Чуст)
- 61,2 кг: Нгуен Нгос Хаи (Вьетнам) — Аҳрор Сотиболдиев (Қирғизистон)
- 63,5 кг: Висхан Мирзабеков (Чеченистон) — Улуғбек Холов (Қарши)
- 69,8 кг: Жамшидбек Нажмиддинов (Андижон) — Шерхон Машрабжонов (Фарғона)
- 55,2 кг: Олим Назаров (Тошкент) — Бекзат Ирисов (Қирғизистон)
- 76,2 кг: Муҳиддин Ражаббоев (Янгибозор) —Бобур Алимов (Андижон)
- 66,7 кг: Анвар Туропов (Ғазалкент) — Элдор Саидов (Андижон)
Промоутерлик компаниямиз фаолиятига кўп бўлмади. Аммо ҳозирга келиб, салмоқли ютуқларни қўлга киритиб улгурдик. Жамшидбек Нажмиддиновнинг WFA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлгани бунга мисол бўла олади. Мақсадимиз — юртимизда профессионал бокс оммавийлигини ошириш.Бу борада Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси мутассадиллари билан ҳамфикир бўлиб иш юритмоқдамиз. Федерациянинг бизга бўлган ишончи учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Хусрав Насруллаев, «Темурланг» промоушени раҳбари
Изоҳ (0)