Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс GALVmed нотижорат ташкилотига 40 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ушбу ташкилот уй жониворлари учун вакциналар яратиш билан шуғулланади.
Миллиардер Эдинбург университетида бўлиб, лойиҳа устида ишлайдиган мутахассислар билан танишди.
Айтилишича, пул «идеал сигир» яратишга йўналтирилади. Бундай турдаги уй жониворлар Европа ва Африка турларининг асосий хислатларини — юқори самарадорликни ва иссиққа чидамлиликни ўзида бирлаштириши лозим.
Изоҳ (0)