Нью-Йорк Метрополитен музейи италиялик рассом Микеланжелонинг асарлари кўргазмасига унинг адаши бўлган нинза-тошбақа ташриф буюрганини маълум қилди, деб ёзмоқда TJournal.
Микеланжело музейга ниқобларсиз ва кўзидаги сариқ тасма билан келган, бироқ қуролини олиб келмаган. «У ўз исмини олган рассомнинг ишларини томоша қилиш учун келди», — дейилади музей хабарида.
Микеланжелонинг Метрополитен музейидаги кўргазмаси 12 февралгача давом этади. Ўтган ҳафтада кўргазмага 500 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.
Изоҳ (0)