23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг финали қорли майдонда ва кучли қор остида давом этмоқда.
Майдонга ўзбекистонлик футболчилар кутилмаганда оқ рангли либосда чиқиб келишганди. Осиё Чемпионати U23 мусобақасининг асосчиси ҳисобланган ва бир неча йиллардан буён ОФКда фаолият олиб бораётган Аваз Бердиқуловнинг маълум қилишича, Равшан Ҳайдаров жамоаси иккинчи бўлимга кўк рангли либосда чиқиб келади. Бу ҳақда Sport-TV шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов маълум қилди.
Оқ рангли либосда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар телетрансляцияларга ҳам ноқулайлик туғдириб, шарҳловчиларни ҳам адаштириб юбораётганди.
Изоҳ (0)