Desert.uz. Фарзандингизга бирор ширинлик тайёрлаш истаги бўлса, биз сизга «Улитка» пирогини таклиф этамиз
Бугун сизлар билан тайёрлаш осон бўлган кекс устида ишлаб кўрсак, нима дейсиз? Биз уйда уни апельсинли хушбўй кекс деб атаймиз.Бизга керакли масаллиқлар
- 2 дона тухум
- 200 грамм қаймоқ (ёки сметана)
- 1 стакан шакар
- 1—1,5 стакан ун
- 1 стакан ёнғоқ
- 1 дона апельсин
- 2 чой қошиқ қабартма (разрихлитель)
- Ваниль (таъбга кўра)
Қандай тайёрлаймиз?
Биринчи галда идишимизга 2 та тухумни чақиб, уни 1 стакан шакар билан то шакар эригунча кўпиртириб оламиз.Кейин эса массамизга 200 грамм қаймоғимизни, унни ва қабартмани солиб, аралаштирамиз.
Сўнг майда қирғичдан ўтказилган апельсин пўстини ҳамда шу апельсин сувини (сок) қўшамиз. Қуюқ сметана ҳолига келган хамиримизга ваниль ҳамда майдалаб олинган ёнғоғимизни ҳам соламиз ва аралаштирамиз.
Кекс учун тайёрлаб қўйилган қолипимизга хамиримизни солиб, аввал 10 дақиқа давомида 160 градусда, сўнгра 180 градусда яна 30—40 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Тайёр кексимизни хоҳишга кўра эритилган шоколад ёки глазур билан безатишимиз ҳам мумкин.
Бизнинг хушбўй апельсинли кексимиз тайёр бўлди. Умид қиламанки, у оила-аъзоларингиз ва айниқса, миттивойларингизга манзур бўлади.
Сизга ёқимли иштаҳа тилаб, ҳурмат билан @YaMamulya
Изоҳ (0)