Аргентиналик футболчи Хавьер Маскерано Хитойнинг «Хебей Чайна Форчун» клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
33 ёшли футболчи бу икки йили давомида жами 19 миллион евро маош олади. «Хебей Чайна Форчун» клуби якунига етган Хитой Супер Лигасини 4-ўринда якунлаганди. Маскеранонинг олиб келиниши, жамоани янги босқичга олиб чиқишига ишонилмоқда. Маълумот берилишича, ёзда каталонияликлар билан шартномаси якунига етиши керак бўлган футболчи учун Хитой клуби 5,5 миллион евро тўлаб берган.
Ҳаммаси ҳал бўлгач, Хавьер Маскерано «Барселона» футболчилари билан хайрлашув маросимида иштирок этди. Умрининг салкам 8 йилини шу клуб ривожи йўлида ўтказган Маскерано Каталониядан илиқ кузатиб қўйилди. Футболчи бунга қадар «Ливерпуль», «Вест Ҳэм», «Коринтианс» ҳамда «Ривер Плейт» каби клублар шарафини ҳимоя қилганди.
Маскерано Аргентина миллий терма жамоасида 2003 йил дебют қилган бўлиб, ҳозиргача 141 та ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол уришга эришганди.
Изоҳ (0)