26 январь куни Чехияда президент сайловининг иккинчи тури бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Биринчи турда энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган икки номзод иккинчи турга ўтди. Булар — амалдаги давлат раҳбари Милош Земан (биринчи турда унга сайловчиларнинг 38,56 фоизи овоз берди) ҳамда Фанлар академиясининг собиқ раиси Йиржи Драгош (26,6 фоиз).
Иккинчи турда 8,5 миллион сайловчи иштирок этади.
Изоҳ (0)