АҚШ Молия вазирлиги 25 январь, пайшанба куни «Ҳаққоний тармоғи» террорчилик гуруҳи ва «Толибон» радикал ҳаракати билан алоқаси туфайли олти кишига нисбатан санкциялар жорий қилди, деб ёзади «ТАСС».
Олти кишининг барчаси Афғонистон фуқаросидир. Абдул Самад Сани 2017 йил бошида толибларга қурол етказиб берган. Ҳозир у Покистонда.
Бундан ташқари, рўйхатга Абдул Басир ва Ҳафиз Муҳаммад Попалзай ҳам киритилган. Уларнинг ҳар иккаласи турли лавозимларни эгаллаб, «Толибон» молиявий масалаларини юритган. Иноятулла Кабулдаги афғон кучлари ва коалиция қўшинларига ҳужумларда қатнашган. Фарик Муҳаммад ва Гула Хан Ҳамидий «Ҳаққоний тармоғи»га молиявий кўмак кўрсатган.
Изоҳ (0)