26 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчиси Кристофер Алланни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Буюк Британия кун тартибидаги айрим масалалар, илгари эришилган келишувларни тадбиқ этишнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги бўлажак учрашувлар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)