Приморье соҳили Япон денгизида бортида 21 киши бўлган «Восток» балиқ овловчи кемаси ғойиб бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, 25 январь тонгида Гамова бурнидан, тахминан, 200 километр жанубда бўлган кемада авария радио сигнал узатиш тизими ишга тушган. «Восток» билан алоқага чиқишга уринишлар натижа бермаган.
Фавқулодда вазият ҳудудига қирғоқ мудофааси кемаси ва Фавқулодда вазиятлар хизмати Хабаровск авиация-қутқарув маркази икки вертолёти йўналтирилган. Қидирув ишлари давомида икки қутқарув жилети ва маиший чиқинди топилган.
Изоҳ (0)