Яқиндагина Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда бугун — 25 январь куни бўлиб ўтган ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясида маълумот берилди.
Очилбой Раматов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти этиб сайланди
Бунга қадар Аҳмаджонов ЎФФ президенти вазифасида ҳам ишлаб келаётганди. Бироқ бир вақтнинг ўзида ҳам МОҚ, ҳам ЎФА президенти сифатида фаолият олиб бориш осон бўлмаслиги инобатга олинди ва футболга асосий жавобгар шахс сифатида Очилбой Раматов намоён бўлди.Раматов бунга қадар Ўзбекистон бокс федерациясининг муваффақиятларига ҳам худди шу тақлид ҳисса қўшиб келаётганди. Боксда Раматовга Шерзод Тошматов яқиндан кўмак бергани каби, футбол соҳасида бу ишни Умид Аҳмаджонов бажаради. Ҳозирга қадар қилинган ўзгаришлар эса ўз йўлида давом этади.
Изоҳ (0)